Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Мария Тимофеева Истанбулдаги WTA 125 турнирида ғолиб бўлди

UzDaily · 11.05.2026 · 15:15 · 204 views
Мария Тимофеева Истанбулдаги WTA 125 турнирида ғолиб бўлди

Мария Тимофеева Истанбулдаги WTA 125 турнирида ғолиб бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Мария Тимофеева Истанбул шаҳрида якунланган WTA 125 серияси турнири ғолибасига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси хабар қилди.

Финал баҳсида ўзбекистонлик теннисчи хорватиялик Донна Векични икки сетда ишончли тарзда мағлуб этди — 6:4, 6:2.

Тимофеева учун ушбу соврин WTA 125 даражасидаги фаолиятидаги илк чемпионлик бўлди. Ғалаба спортчига рейтинг учун 125 очко ҳамда 15,5 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди.

Турнир финалчиси Донна Векич эса WTA рейтинги учун 81 очко ва 8,4 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пулига эга бўлди.

 

UzDaily · 👁 204 views · 11.05.2026 · 15:15