Мақола сарлавҳаси: Ўзбекистон музейларида 2,6 млндан ортиқ экспонат сақланмоқда
Мақола сарлавҳаси: Ўзбекистон музейларида 2,6 млндан ортиқ экспонат сақланмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон музейларининг асосий фондида 2 миллион 657 мингта экспонат сақланмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, 2025 йил давомида мамлакат музейларида жами 56 142 та экскурсия ўтказилган.
Тақдим этилган маълумотлар 2026 йил боши ҳолатига музей фондларининг ҳолати ва 2025 йил давомида музейлар томонидан амалга оширилган экскурсия фаолияти кўрсаткичларини акс эттиради.