Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Лондонда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди

Дилафруз Ниязова · 10.11.2025 · 15:55 · 332 views
Лондонда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди
Лондонда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Буюк Британиянинг давлат идоралари, сайёҳлик агентликлари ва компаниялари вакиллари иштирок этдилар.

Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари, ноёб тарихий ва маданий мероси тақдим этилди. Буюк ипак йўлидаги цивилизация марказлари ҳисобланган қадимий шаҳарлар бўйлаб сайёҳлик йўналишлари намойиш этилди. 

Дастур доирасида машҳур британиялик олима, ёзувчи ва телебошловчи Беттани Хюзнинг “Узбекистан: Тҳе Голден Роад” (“Ўзбекистон - Олтин йўл”) номли ҳужжатли фильми намойиш этилди. Бу фильм Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида сайёҳлик соҳасидаги самарали ҳамкорликнинг натижаси бўлди. 

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хорижий сайёҳларнинг қизиқишини ошираётганини алоҳида таъкидлашди. 

Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожлантирилаётганда нафақат чет эллик меҳмонларни жалб этиш, балки тарихий ва маданий меросни асраш, ҳудудларнинг барқарор тараққиётига ҳисса қўшиш ҳамда халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам катта эътибор берилаётгани қайд этилди.

Тадбир миллий либослар намойиши, санъаткорларнинг чиқишлари ва ўзбек миллий таомларидан меҳмонларга зиёфат бериш билан якунланди.