Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Лазиз Қудратов инвестиция ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида АҚШга ишчи ташриф буюрди

Дилафруз Ниязова · 24.10.2025 · 16:50 · 318 views
Лазиз Қудратов инвестиция ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида АҚШга ишчи ташриф буюрди
Лазиз Қудратов инвестиция ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида АҚШга ишчи ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20-21 октябрь кунлари АҚШга амалга оширилган ишчи ташрифи доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов инвестиция ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор самарали учрашувлар ўтказди.

Ташриф якунларига кўра, қўшма лойиҳаларни ривожлантириш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Бу эса Америка бизнес ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган катта қизиқишини яна бир бор намоён этди.