Иқтисод

Латвия ва Беларус чегараларида 150 дан ортиқ ўзбек юк машиналарига ёрдам кўрсатилди

Латвия ва Беларус чегараларида 150 дан ортиқ ўзбек юк машиналарига ёрдам кўрсатилди
Латвия ва Беларус чегараларида 150 дан ортиқ ўзбек юк машиналарига ёрдам кўрсатилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Чегараларда тўпланиб қолган миллий ташувчиларнинг 150 дан ортиқ юк авто транспорт воситаларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Беларус ва Литва давлатлари чегара пунктларининг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан Литва-Латвия ҳамда Беларус – Латвия чегара ўтказиш пунктларида тўпланиб қолган миллий юк ташувчиларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам бериш мақсадида оператив ҳолда Транспорт вазирлиги, Ўзбекистоннинг Латвия ҳамда Беларус Республикаларидаги элчихоналари, шунингдек, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси (АИРСУЗ) вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Улар томонидан жойига чиққан ҳолда жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари Зарасай – Медуми (Литва – Латвия) чегара ҳудудида, 12-15 ноябрь кунлари Полотск (Беларус) чегара ҳудудида миллий ташувчиларнинг автотранспорт воситаларини Латвия давлатидан транзит ўтказиб юборилишини таъминлаш мақсадида жами 229 дона тегишли турдаги рухсатнома бланкалари бевосита ҳайдовчиларга тарқатилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.