Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда манзилли ишлаш механизмлари жорий этилади

Дилафруз Ниязова · 21.08.2025 · 19:03 · 339 views
Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда манзилли ишлаш механизмлари жорий этилади
Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда манзилли ишлаш механизмлари жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–253-сон, 18.08.2025 й.) қабул қилинди.

Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди, жумладан:

криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларни сунъий интеллектда ишловчи махсус дастурий таъминотга интеграция қилинган замонавий кузатув камералари билан тўлиқ қамраб олиш;

жорий йил якунига қадар жисмоний шахслар мол-мулкини техник қўриқлаш қамровини 30 фоизга, юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини эса 60 фоизга етказиш.

Шунингдек, ички ишлар органларида юқори малакали кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Академиясида масофавий таълим шакли жорий этилади ҳамда бакалавриат дастури бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.