Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби белгиланди

UzDaily · 02.08.2025 · 13:30 · 296 views
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби белгиланди

Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичларининг шакли, ўлчамлари ҳамда уларни тайёрлаш ва ўрнатиш тартибини белгилайди.

Кўрсаткичнинг намунавий шакллари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

1-тоифа – полиетилентерефталат, полиетилинтерефталатгликол, полистирол ёки поликарбонат материалдан тайёрланган, ёритиш мосламали кўрсаткич;

2-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган, нур қайтарувчи қопламали кўрсаткич;

3-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган кўрсаткич.

Бунда, қоида тариқасида, 1-тоифа кўрсаткичлар шаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчалар, 2-тоифа кўрсаткичлар туман аҳамиятидаги магистраль кўчалар ва 3-тоифа кўрсаткичлар эса маҳаллий аҳамиятга эга кўчаларда ўрнатилади.

Кўрсаткичда кўчанинг номи қисқартирилишига йўл қўйилмайди.

UzDaily · 👁 296 views · 02.08.2025 · 13:30