Камилла Раҳимова US Openда учинчи даврага чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова жаҳон рейтингида 92-ўринни эгаллаб турган ҳолда 2026 йилги US Open турнирининг учинчи даврасига йўл олди. Иккинчи даврада у рейтингда 93-ўринда турган испаниялик Оксана Селехметевани 6:3, 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув 1 соат 5 дақиқа давом этди. Раҳимова битта эйс қайд этди ва икки карра хатога йўл қўймади. Шунингдек, у қўлга киритган бешта брейк-пойнтнинг тўрттасидан унумли фойдаланди.
Селехметева ҳисобида бирорта ҳам эйс қайд этилмади, у битта икки карра хато қилди ва бутун учрашув давомида бирорта ҳам брейк-пойнтга эга бўлмади.
Турнирнинг тўртинчи даврасига чиқиш учун Раҳимова беларуслик теннисчи Арина Соболенко ва россиялик Полина Яценко ўртасидаги учрашув ғолибига қарши баҳс олиб бориши керак эди. Кейинчалик Соболенко Яценкони 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, Раҳимованинг учинчи даврадаги рақибига айланди.