Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

«Қамчиқ» довонида қор кўчкиларининг олдини олиш ишлари олиб борилмоқда

Дилафруз Ниязова · 13.02.2026 · 10:39 · 239 views
«Қамчиқ» довонида қор кўчкиларининг олдини олиш ишлари олиб борилмоқда
«Қамчиқ» довонида қор кўчкиларининг олдини олиш ишлари олиб борилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Қамчиқ» довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари қор кўчкилари юзага келишининг олдини олиш бўйича ишлар олиб бормоқда, деб хабар қилди идора матбуот хизмати.

Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов воқеа жойидаги хавфсизлик жараёнини шахсан назорат қилмоқда.

Хавфни бартараф этиш ишларига Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг куч ва техникалари жалб этилган.

Айни пайтда мутахассислар йўл қатнови учун хавфни камайтириш мақсадида қор қопламига ўқ отиш орқали қор кўчкиларини мажбурий тушириш усулларини қўлламоқда.