Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

UzDaily · 28.12.2024 · 22:34 · 610 views
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиззах вилоятида янги ҳоким ўринбосарлари лавозимига тайинловлар амалга оширилди.

Зафар Азимов Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У яқинда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият бошлаган эди.

Зафар Рузиев Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунгача Зарбдор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. 2013-2019 йилларда у Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.