Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Италия элчисининг дипломатик миссияси якунланаяпти

Беҳзод Ҳожиматов · 22.08.2016 · 12:43 · 360 views
Италия элчисининг дипломатик миссияси якунланаяпти
Италия элчисининг дипломатик миссияси якунланаяпти
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 18-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Италия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Риккардо Манарани қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Италия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Элчининг икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг изчил ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси қайд этилди.

Ўзбекистондаги беш йиллик хизматини сарҳисоб қила туриб, Элчи ўз маъсулиятли вазифасини муваффақиятли бажариши ва Элчихонанинг самарали фаолият кўрсатишига яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлчилик билдирди.