Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Исмат Нусуров Шаҳрисабз тумани ҳокими этиб тайинланди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.07.2016 · 17:21 · 462 views
Исмат Нусуров Шаҳрисабз тумани ҳокими этиб тайинланди
Исмат Нусуров Шаҳрисабз тумани ҳокими этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қашқадарё вилояти ҳокимининг Қарорига асосан Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Матбуот хизмати хабар беради.

Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасида ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази Бош директори Нусуров Исмат Нусратович Қашқадарё вилояти ҳокимининг Қарорига асосан Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокими этиб тайинланди.

Исмат Нусуров мазкур лавозимда 2012-йилдан бери Шахрисабз ҳокими лавозимида ишлаб келган Фахриддин Норовни алмаштирди.