Ислом Каримов терроризмга қарши курашишни Хавфсизлик кенгаши билан муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йил 27-июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Хавфсизлик кенгаши Раиси Ислом Каримов бошқарди.
Мамлакатимизнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди.