Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақи ва пенсиялар оширилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

UzDaily · 17.02.2025 · 00:33 · 639 views
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақи ва пенсиялар оширилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақи ва пенсиялар оширилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилиши ҳақидаги тарқатилаётган хабарларни асоссиз деб атади.

“Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз,” – дейилади вазирликнинг расмий баёнотида.

Вазирликнинг таъкидлашича, иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади.

Фуқароларга фақат ишончли манбаларга таяниш ва тасдиқланмаган ахборотни тарқатмаслик тавсия этилди.