Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Инвестициялар вазири Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раҳбари билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.03.2025 · 21:15 · 349 views
Инвестициялар вазири Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раҳбари билан учрашди
Инвестициялар вазири Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раҳбари билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Америка-Ўзбекистон савдо палатаси (AUCC) раиси Керолин Лемм билан учрашди.

Асосий эътибор савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, Америка инвестицияларини жалб қилиш, жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида AUCC таркибига кирувчи компаниялар ҳамда Ўзбекистон ва АҚШнинг йирик бизнес вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш масалаларига қаратилди.

Томонлар Америка-Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон бозорига янги инвесторларни жалб этиш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.