Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ильгиз Танташев ЖЧда Жазоир — Австрия ўйинини бошқаради

UzDaily таҳририяти · 24.06.2026 · 22:30 · 24 views
Ильгиз Танташев ЖЧда Жазоир — Австрия ўйинини бошқаради

Ильгиз Танташев ЖЧда Жазоир — Австрия ўйинини бошқаради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик рефери Ильгиз Танташев 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи тур учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатига киритилди.

Юртдошимиз J гуруҳидан ўрин олган Жазоир ва Австрия миллий терма жамоалари ўртасидаги муҳим баҳснинг бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда ёрдамчи ҳакам сифатида ўзбекистонлик Андрей Цапенко ва Тимур Ғайнуллин кўмаклашади. Учрашув 28 июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.

Қайд этиш жоизки, мазкур жаҳон чемпионатида ишлаш Ўзбекистон ҳакамлар бригадаси учун илк тажриба эмас. Аввалроқ Ильгиз Танташев Тимур Ғайнуллин ва Андрей Цапенко билан биргаликда мусобақанинг иккинчи турида Шотландия ҳамда Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарган эди.

Ўша баҳс Марокаш терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Учрашувдаги ягона голни ярим ҳимоячи Исмаэль Сайбари киритган бўлиб, у ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилган эди.

UzDaily таҳририяти · 👁 24 views · 24.06.2026 · 22:30