Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади

Дилафруз Ниязова · 31.12.2025 · 22:22 · 263 views
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;

бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.