Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ИҲТ Бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради

Беҳзод Ҳожиматов · 08.09.2016 · 17:16 · 390 views
ИҲТ Бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради
ИҲТ Бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Мадани Тошкент шаҳрига ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

Бўлажак учрашув ва музокараларда жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.