Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ: янги ҳисоб тизимига ўтиш амалга оширилмаяпти

Дилафруз Ниязова · 30.10.2025 · 16:59 · 320 views
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ: янги ҳисоб тизимига ўтиш амалга оширилмаяпти
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ: янги ҳисоб тизимига ўтиш амалга оширилмаяпти

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаролари гўёки етти кун давомида электр энергияси учун тўловларни амалга ошира олмаслиги ва агар тўловлар кечиктирилса, бир ҳафта давомида электрсиз қолиши ҳақида хабарлар тарқалди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бу маълумот мутлақо асоссиз ва ёлғон эканлигини маълум қилди.

Компания ҳозирда янги ўлчаш тизимига ўтиш бўйича ҳеч қандай иш олиб бормаяпти.

Компания фуқароларни тасдиқланмаган манбаларга ишонмасликка ва фақат расмий каналлар орқали сўнгги маълумотларни олишга чақиради.