Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ҳиндистонда болалар ўлимига сабаб бўлган дори Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган

Дилафруз Ниязова · 07.10.2025 · 20:50 · 274 views
Ҳиндистонда болалар ўлимига сабаб бўлган дори Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган
Ҳиндистонда болалар ўлимига сабаб бўлган дори Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтик маҳсулотлар хавфсизлиги маркази маълум қилишича, Ҳиндистоннинг Sresan Pharma компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Coldrif» номли дори воситаси Ўзбекистон Республикасининг дори воситалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган.

Бундан аввал ижтимоий тармоқларда ушбу дори воситасини қўллаш ортидан Ҳиндистонда болаларнинг вафот этгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Марказ таъкидлашича, Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, тиббиёт амалиётида дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлардан фойдаланиш фақат давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнггина рухсат этилади.

Шунингдек, «Coldrif» препарати Ўзбекистон ҳудудида қўлланишга рухсат этилмаган ҳамда ички фармацевтика бозорида муомалада эмас.