Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ғарбий “Тянь-Шань” ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилди

Беҳзод Ҳожиматов · 18.07.2016 · 12:04 · 455 views
Ғарбий “Тянь-Шань” ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилди
Ғарбий “Тянь-Шань” ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ғарбий “Тянь-Шань” тоғлари ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда ЮНЕСКО Матбуот хизмати хабар беради.

ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси қўмитаси бу қарорни Истамбул (Туркия) шаҳрида ўтган 40-сессияси даврида қабул қилди.

Қайд этамиз, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Ғарбий “Тянь-Шань” тоғларини бутунжаҳон меросига киритилиши борасида ариза билан мурожаат қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига 1000 дан ортиқ маданий ва табиий мерослар киритилган.