Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Грузия Бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Беҳзод Ҳожиматов · 04.03.2025 · 20:25 · 360 views
Грузия Бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди
Грузия Бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе бугун, 4 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олдилар.

Аввалроқ, ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар, қўшма ҳукуматлараро комиссия мажлиси, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқа расмий тадбирлар режалаштирилгани маълум қилинган эди.