Ғарбий “Тянь-Шань” ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ғарбий “Тянь-Шань” тоғлари ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда ЮНЕСКО Матбуот хизмати хабар беради.
ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси қўмитаси бу қарорни Истамбул (Туркия) шаҳрида ўтган 40-сессияси даврида қабул қилди.
Қайд этамиз, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Ғарбий “Тянь-Шань” тоғларини бутунжаҳон меросига киритилиши борасида ариза билан мурожаат қилишган эди.
Эслатиб ўтамиз, ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига 1000 дан ортиқ маданий ва табиий мерослар киритилган.