Футзал. Ўзбекистон Испанияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3-сентябрь куни Португалиянинг Пору шаҳридаги йиғинини якунлади.
Шу куннинг ўзида жамоа Испаниянинг Сантяго-де-Компостела шаҳрига етиб борди. Навбатдаги ўқув-машғулотлар айнан мана шу ерда бўлиб ўтади. Испаниядаги ушбу йиғин 6-сентябргача давом этади. Шундан сўнг Хосе Мария Мендез бошчилигидаги жамоа Мадрид орқали Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш учун Колумбия пойтахти – Богота шаҳрига учиб кетади.
Испанияда футзалчиларимиз Европа чемпиони, Испания термасига қарши ўйин ўтказди ва 0:4 ҳисобида йирик ҳисобдаги мағлубиятга учради.