Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Футзал. Ўзбекистон Озарбайжон билан иккита ўйин ўтказади

Беҳзод Ҳожиматов · 26.07.2016 · 12:36 · 581 views
Футзал. Ўзбекистон Озарбайжон билан иккита ўйин ўтказади
Футзал. Ўзбекистон Озарбайжон билан иккита ўйин ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз 16- ва 17-август кунлари Озарбайжон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ҳар икки учрашув ҳам Тошкентда бўлиб ўтади. Озарбайжонликлар пойтахтимизга 15 августда учиб келишади, деб хабар беради ЎФФ Матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мундиалнинг "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.