Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Футзал. Ўзбекистон Испанияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.09.2016 · 11:29 · 482 views
Футзал. Ўзбекистон Испанияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Футзал. Ўзбекистон Испанияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3-сентябрь куни Португалиянинг Пору шаҳридаги йиғинини якунлади.

Шу куннинг ўзида жамоа Испаниянинг Сантяго-де-Компостела шаҳрига етиб борди. Навбатдаги ўқув-машғулотлар айнан мана шу ерда бўлиб ўтади. Испаниядаги ушбу йиғин 6-сентябргача давом этади. Шундан сўнг Хосе Мария Мендез бошчилигидаги жамоа Мадрид орқали Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш учун Колумбия пойтахти – Богота шаҳрига учиб кетади.

Испанияда футзалчиларимиз Европа чемпиони, Испания термасига қарши ўйин ўтказди ва 0:4 ҳисобида йирик ҳисобдаги мағлубиятга учради.