Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Франция элчисининг дипломатик миссияси якунланаяпти

Беҳзод Ҳожиматов · 18.08.2016 · 13:02 · 392 views
Франция элчисининг дипломатик миссияси якунланаяпти
Франция элчисининг дипломатик миссияси якунланаяпти
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 17-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жак-Анри Элсни қабул қилди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даража Ўзбекистон-Франция мулоқотларининг конструктивлиги қайд этилди, шу жумладан мунтазам парламентлараро алмашинувлар ҳамда икки давлат ТИВ делегациялари ўртасидаги маслаҳатлашувлар доираларида.

Дипломатик миссиясини якунлаётгани сабабли Элчига Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.