Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Франция элчиси ТИАИСВда музокаралар ўтказди

Беҳзод Ҳожиматов · 31.10.2016 · 12:35 · 411 views
Франция элчиси ТИАИСВда музокаралар ўтказди
Франция элчиси ТИАИСВда музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Франциянинг Ўзбекистонда янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Бийет де Вильмор хони Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги(ТИАИСВ)га ташриф буюрди.

Учрашув давомида томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Томонлар, шунингдек, Франция компаниялари билан амалга оширилаётган ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалдаги ҳолатини кўриб чиқишди.