Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари Феруза Казакова ва Ситора Турдибекова Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинларида бронза медалларини қўлга киритди.
Феруза Казакова 51 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этди. У ярим финал жанггида Хитой вакили Ю Вуга мағлуб бўлиб, мусобақа якунига кўра учинчи ўринни эгаллади.
Ситора Турдибекова 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медали соҳиби бўлди. Ярим финалда ўзбекистонлик спортчи Хитой Тайбэйи вакили Лин Юга мағлуб бўлди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳар икки вакили Осиё ўйинларидаги иштирокини бронза медаллари билан якунлади.