Ўзбекистон

Фаррух Абдураимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди

Фаррух Абдураимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди
Фаррух Абдураимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Фаррух Абдураимовни республика Олий суди раисининг биринчи ўринбосари этиб беш йил муддатга сайлади. Қарор 3 ноябрь куни Танзила Нарбаева раислигида ўтган Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди.

Сенат Кенгаши қарорига мувофиқ, Абдураимов Фаррух Сойибжонович Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, Алишер Усмонов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мажлис давомида судьялар мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд ҳокимиятининг нуфузини ошириш ва фуқароларнинг судларга бўлган ишончини кучайтириш суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим йўналишлари бўлиб қолаётгани таъкидланди. Бу жараёнда Олий судга алоҳида ўрин ажратилиши қайд этилди.

Сенаторлар одил судлов органлари самарали фаолият юритишини таъминлаш учун суд тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш муҳимлигини ҳам таъкидлади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.