Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғонада Туркия иштирокида индустриал зона ташкил этиш режалаштирилмоқда

Дилафруз Ниязова · 26.10.2025 · 12:40 · 291 views
Фарғонада Туркия иштирокида индустриал зона ташкил этиш режалаштирилмоқда
Фарғонада Туркия иштирокида индустриал зона ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси таъсисчиси Вахдеттин Ҳейални қабул қилди. Учрашувда вилоятимиз ва Туркия ишбилармонлари ҳамкорлигига ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор Билал Ширин ҳам иштирок этди.

“Heyal Holding” Туркияда фаолият юритувчи саноат ва инвестиция холдинги бўлиб, қурилиш, логистика, молия, кўчмас мулк ва ташқи савдо каби бир қанча секторларда иш олиб боради.

Учрашувда компания томонидан вилоятимиз ҳудудида илғор тажрибалар асосида саноат зонасини ташкил этиш ва унга истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

Саноат зонасига 25 та йирик лойиҳалар жойлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда 6 та лойиҳа бўйича аниқ таклифлар тайёрланган.

Мулоқотда таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.