Иқтисод

Фарғона вилоятида хитойлик инвесторлар билан шамол электр станцияси қуриш имкониятлари ўрганилмоқда

Фарғона вилоятида хитойлик инвесторлар билан шамол электр станцияси қуриш имкониятлари ўрганилмоқда
Фарғона вилоятида хитойлик инвесторлар билан шамол электр станцияси қуриш имкониятлари ўрганилмоқда / Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокимлиги Хитойнинг SPIC International компанияси делегацияси билан ҳудудда шамол электр станциясини қуриш истиқболларини муҳокама қилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров компаниянинг Марказий Осиё бўйича бош директори ўринбосари Ян Шивэй бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Томонлар қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш ва шамол электр станцияси қурилиши лойиҳасига инвестициялар жалб қилиш масалаларини кўриб чиқди.

Хитой компанияси вакиллари Хитой ва бошқа мамлакатларда амалга оширилган энергетика лойиҳалари, шунингдек, объектлар қурилиши сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажрибалари ҳақида маълумот берди.

Хайрулло Бозаров шамол энергетикасини ривожлантириш электр энергиясига ортиб бораётган талабни қондириш, анъанавий ёқилғи ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар соҳа мутахассислари иштирокида ҳудуднинг салоҳияти ва имкониятларини қўшимча ўрганиш, лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгилаш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш чораларини келишиб олишга қарор қилди.

Хабарда шамол электр станцияси қурилишининг аниқ муддатлари ва режалаштирилаётган инвестициялар ҳажми маълум қилинмаган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.