Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фарғона вилоятида Турон Турк саноат зонаси ривожланмоқда

Дилафруз Ниязова · 27.03.2026 · 00:30 · 153 views
Фарғона вилоятида Турон Турк саноат зонаси ривожланмоқда
Фарғона вилоятида Турон Турк саноат зонаси ривожланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг «Heyal holding» компанияси таъсисчиси Ваҳдеттин Ҳеял билан учрашди.

Мулоқотда Қува туманида компания томонидан ташкил этилаётган «Турон турк» махсус саноат зонаси биринчи босқичининг қурилиш жараёни муҳокама қилинди.

Айни пайтда ишлар қизғин давом этаётгани, асосий эътибор объектнинг сифати ва белгиланган муддатларга қаратилаётгани таъкидланди. Шунингдек, учрашувда паррандачилик йўналишида кооператив ташкил этиш таклифи кўриб чиқилди.

Вилоят раҳбари ушбу ташаббус аҳоли бандлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун муҳимлигини қайд этиб, лойиҳани қўллаб-қувватлади. Уни ҳудудларда босқичма-босқич амалга ошириш зарурлигини билдирди.

Учрашув якунида билдирилган таклифлар асосида келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.