Иқтисод

Фарғона вилоятида саримсоқпиёз етиштиришнинг вертикал усули синовдан ўтказилмоқда

Фарғона вилоятида саримсоқпиёз етиштиришнинг вертикал усули синовдан ўтказилмоқда
Фарғона вилоятида саримсоқпиёз етиштиришнинг вертикал усули синовдан ўтказилмоқда / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида томорқа ер майдонида махсус қопларда саримсоқпиёз етиштиришнинг вертикал усули бўйича тажриба бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Тажриба маҳаллий фуқаро Ҳ. Эркабоев хўжалигида ўтказилмоқда. Анъанавий технологиядан фарқли равишда, саримсоқпиёз махсус тайёрланган қопларга вертикал усулда экилмоқда.

Экспериментдан кўзланган мақсад томорқа ер участкалари ва хонадонлар атрофидаги ҳудудлардан янада оқилона фойдаланишдан иборат.

Тахмин қилинишича, бундай ёндашув чекланган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Синов доирасида саримсоқпиёз экишнинг муқобил усуллари амалий жиҳатдан қанчалик самарали эканини ҳам ўрганиш режалаштирилган.

 

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.