Фарғона ва Jiangnan Group янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона ва Jiangnan Group янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Фарғона ва Jiangnan Group янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Халқ Республикасининг "Jiangnan Group" компанияси раҳбари Гу Венжу бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Мулоқот давомида манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Вилоят ҳокими Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳаларда муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, хитойлик компаниялар билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди. Вилоятимизда яратилган қулай инвестицион муҳит натижасида нуфузли компанияларнинг ишончи тобора ошиб, Хитой капитали иштирокида янги корхоналар ишга туширилаётгани таъкидланди. Иқтисодий ҳамда турли йўналишларда алоқаларни янада мустаҳкамлаш  учун барча шароитлар яратилаётгани маълум қилинди. 

Учрашув давомида инвесторлар билан технопарк ташкил этиш, қурилиш, логистика, мебелчилик қишлоқ хўжалиги каби йўналишлардаги лойиҳа таклифлари хусусида фикр алмашилди. 

Учрашув якунида хитойлик компаниялар билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг