Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фарғона техника университети ва AHA талабалар учун грантлар бўйича келишиб олдилар

UzDaily · 19.06.2026 · 13:00 · 22 views
Фарғона техника университети ва AHA талабалар учун грантлар бўйича келишиб олдилар

Фарғона техника университети ва AHA талабалар учун грантлар бўйича келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Фарғона давлат техника университети ҳамда Жанубий Кореянинг «АHA» компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Келишувга кўра, «AHA» компанияси томонидан Фарғона давлат техника университети талабалари учун ҳар йили 10 та грант ажратилади.

Шунингдек, дуал таълим, талабаларни амалиёт ва иш билан таъминлаш, ишлаб чиқаришда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда университет-саноат ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади.

«AHA» кўмагида ФДТУнинг Жанубий Кореянинг нуфузли Сеоултеч университети билан ҳамкорлиги ҳам кенгаймоқда. Хусусан, SEOULTECH томонидан ФДТУнинг 2 нафар талабаси учун грант ажратилиши ҳамда таълим ва илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Мазкур ҳамкорлик талабаларга янги халқаро имкониятлар яратиш ва университетнинг глобал ҳамкорлик тармоғини кенгайтиришга хизмат қилади.

UzDaily · 👁 22 views · 19.06.2026 · 13:00