Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғона вилояти ва BOMI Engineering & Construction қурилиш соҳасида ҳамкорликни режалаштирмоқда

Дилафруз Ниязова · 19.10.2025 · 10:31 · 360 views
Фарғона вилояти ва BOMI Engineering & Construction қурилиш соҳасида ҳамкорликни режалаштирмоқда
Фарғона вилояти ва BOMI Engineering & Construction қурилиш соҳасида ҳамкорликни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров қурилиш-муҳандислик соҳасида катта тажрибага эга “BOMI Engineering & Construction” компанияси бошқарув раиси Ким Док Ёнг билан учрашди.

Унда мазкур компания томонидан вилоятимизда қурилиш соҳасидаги йирик лойиҳаларда иштирок этиш, инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Фарғона вилояти потенциали ҳақида, вилоятда жадал суръатларда олиб борилаётган “Янги Ўзбекистон” массивлари бўйича маълумот берди.

Инвесторга меҳмонхоналар, голф майдонларини қуриш таклифи билдирилди. 

Ким Док Ёнг Ўзбекистон инвестиция киритиш учун ишончли давлатга айланганини қайд этиб, юртимизда компания томонидан амалга оширилган ишлар хусусида тўхталди. Фарғонада ҳам Корея услубида йирик комплексларни қуриш бўйича режаларини айтиб ўтди.

Компаниянинг масъул ходимлари вилоятга келиб ўрганишлар олиб бориши ва янги лойиҳалар устида ишлашга, қурилиш бўйича йирик саноат яратишга келишиб олинди.