Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғона вилояти ҳокими Hunan Zhongwei Group делегацияси билан учрашди

Дилафруз Ниязова · 01.08.2025 · 12:30 · 283 views
Фарғона вилояти ҳокими Hunan Zhongwei Group делегацияси билан учрашди
Фарғона вилояти ҳокими Hunan Zhongwei Group делегацияси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг "Hunan Zhongwei Group" компанияси директори Чень Минбо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Аввал хабар берганимиздек, Хитойнинг "Hunan Zhongwei Group" компанияси билан ўтган учрашувларда вилоятимизда қатор соҳалар бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича музокаралар олиб борилган эди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган бугунги мулоқотда ушбу режаларни амалий босқичга ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.