Ўзбекистон

Етакчилар "Боқий шаҳар" мажмуасида бўлдилар

Етакчилар "Боқий шаҳар" мажмуасида бўлдилар
Етакчилар "Боқий шаҳар" мажмуасида бўлдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда "Silk Road Samarkand" халқаро туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этдилар.

Олий мартабали меҳмон халқимизнинг бой маданий меросини акс эттирувчи кўргазмалар, ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари билан танишди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.