Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади

Дилафруз Ниязова · 24.12.2025 · 20:55 · 472 views
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонқарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш белгиланди:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижарачисининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ер кодекси 46 (прим 1) -моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги;

ер участкасини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилиши;

ер участкасини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиши.