Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

UzDaily · 26.11.2025 · 09:30 · 282 views
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, дори воситалари давлат рўйхатидан умумий тартибда ва тан олиш йўли билан ўтказилади.

Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилади:

  • дори воситалари;
  • Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари;
  • илгари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган, лекин бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари;
  • илгари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган, тури, сифат таркиби ва (ёки) миқдорий таркиби, ҳужайра линиясининг биологик хусусиятлари ва бошқа хусусиятлари ўзгарган ҳужайра технологияси асосида ишлаб чиқарилган биотехнология дори воситалари.

Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра амал қилиш муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади.

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар давлат реестрини юритади.

Давлат реестри Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

UzDaily · 👁 282 views · 26.11.2025 · 09:30