Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Долларнинг расмий курси 3 минг сўмдан ошди

Беҳзод Ҳожиматов · 13.09.2016 · 18:03 · 599 views
Долларнинг расмий курси 3 минг сўмдан ошди
Долларнинг расмий курси 3 минг сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Марказий банки 14-сентябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади.

Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси 3 минг сўмдан ошди. Ўтган ҳафтага нисбатан 5,49 сўмга ортди ва 3000,25 сўмни ташкил этди.

Йил бошига нисбатан долларнинг миллий валютага нисбатан курси 190,27 сўмга ёки 3,13 фоизга ўсди.