Диёрбек Ўрозбоев Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида дзюдо мусобақаларида дастлабки олтин медал қўлга киритилди.
-60кг вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев финалда япониялик Тору Шишимега қарши гиламга чиқди ва олтин маҳо эвазига рақибини мағлуб этди.
Шундай қилиб, бугун ҳам Ўзбекистон ҳисобига олтин медаль қўшилди.
UzDaily
·
👁 396 views
·
29.08.2018 · 15:48