Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Дэвис Кубоги: Ўзбекистон термаси Швейцария билан ўйнайди

Беҳзод Ҳожиматов · 19.07.2016 · 16:29 · 676 views
Дэвис Кубоги: Ўзбекистон термаси Швейцария билан ўйнайди
Дэвис Кубоги: Ўзбекистон термаси Швейцария билан ўйнайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дэвис Кубогининг Жаҳон лигасига бериладиган йўлланма учун Швейцария билан баҳс олиб боради.

Плей-офф мусобақаси қуръа ташлаш маросими сешанба куни бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон лигасининг плей-офф мусобақасига Хитой устидан 3:2 ҳисобида эришилган ғалабадан сўнг йўл олди.

Теннис бўйича Ўзбекистон ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги плей-офф учрашуви жорий йилнинг 16-18-сентябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади.