Ўзбекистон

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлиги тимсолини очдилар

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлиги тимсолини очдилар
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлиги тимсолини очдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хўжанд шаҳрида ўтаётган олий даражадаги тадбирлар дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров уч мамлакат давлат чегаралари туташган ҳудудда Дўстлик стеласини тантанали равишда очдилар.

Уч мамлакат Бош вазирлари ўринбосарлари видеоалоқа орқали давлат раҳбарларига қурилиш ишлари якунлангани ва объект тайёрлиги тўғрисида ахборот берди.

Ушбу ёдгорлик қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг янги рамзи бўлади.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.