Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бухорода иссиқ сабаб барча боғчалар вақтинча ёпилди

UzDaily таҳририяти · 15.07.2026 · 18:30 · 21 views
Бухорода иссиқ сабаб барча боғчалар вақтинча ёпилди

Бухорода иссиқ сабаб барча боғчалар вақтинча ёпилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилоятида 15 июлдан 17 июлгача ҳаво ҳароратининг ғайриоддий юқори бўлиши муносабати билан барча мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора маълумотига кўра, жорий ҳафтада ҳудудда ҳаво ҳарорати 44–45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Қарор мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда ўта юқори ҳароратнинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Чекловлар вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилади.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари белгиланган тартибда 20 июлдан ўз фаолиятини қайта тиклайди.