Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бухоро вилоятида 20 абитуриент заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди

Дилафруз Ниязова · 12.01.2026 · 12:53 · 214 views
Бухоро вилоятида 20 абитуриент заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди
Бухоро вилоятида 20 абитуриент заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 январь куни ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир гуруҳ талабалар заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур вазият бўйича изоҳ берди.

Идора маълумотларига кўра, воқеа Қоракўл тумани Хўжалар маҳалласида, Улуғбек кўчасида жойлашган Ilm nuri таълим марказида содир бўлган.

20 абитуриентда номаълум модда билан заҳарланиш аломатлари қайд этилган. Хабар келиб тушгандан сўнг, барча жабрланганлар тезкорлик билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар беришича, барча беморларнинг аҳволи яхшилангани сабабли, амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилган. Ҳар бир беморга масофавий аҳволини кузатиб бориш учун ҳудудий оила шифокори ва патронаж ҳамшира бириктирилган.

Ҳозирда жабрланганларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда ва ҳеч қандай шикоятлар келиб тушмаган.

Воқеанинг сабаблари аниқланмоқда. Экспертиза якунлангач қўшимча маълумот тақдим этилади.