Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги мактаблар таъмирланди

Дилафруз Ниязова · 03.09.2026 · 12:30 · 22 views
Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги мактаблар таъмирланди
Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги мактаблар таъмирланди / Фото: Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида умумтаълим мактабларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш лойиҳалари якунланди. Ишлар «Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш» ва «Қишлоқ ҳудудларини комплекс ривожлантириш» (иккинчи босқич) лойиҳалари доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Тезгузар маҳалласида жойлашган 6-сонли мактаб капитал таъмирдан чиқарилди. Шу билан бирга, бу ерда 180 нафар ўқувчига мўлжалланган янги ўқув биноси ҳам қурилди.

Бухоро вилояти Когон туманида Баҳовуддин Нақшбанд маҳалласида жойлашган 1-сонли мактаб биноси капитал таъмирдан сўнг янгиланган ҳолда фойдаланишга топширилди.

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги Наврўз маҳалласида 42-сонли мактабнинг мавжуд биноси реконструкция қилинди ва 120 ўринли янги ўқув биноси барпо этилди.

Шофиркон туманидаги яна бир таълим муассасаси — Мирзакул маҳалласида жойлашган 28-сонли мактаб ҳам капитал таъмирдан ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Ойнакўл маҳалласида жойлашган 18-сонли мактабда ҳам таъмирлаш ишлари якунланди.

Янги ўқув йилида янгиланган таълим муассасаларида уларнинг очилишига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Лойиҳаларни амалга ошириш қишлоқ ҳудудларида ўқувчилар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш ва замонавий имкониятлар яратишга қаратилган.