“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали яна меҳмонларни қарши олади
“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали яна меҳмонларни қарши олади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 1-7 май кунлари Сурхондарё вилоятидаги Бойсун туманида ҳар йили ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади.
Фестивалда 40 дан ортиқ давлатдан 100 дан ортиқ фольклор жамоалари иштирок этади.
Байрам доирасида кураш, от спорти, кўпкари ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар, шунингдек, маиший ҳунармандчилик кўргазмалари ўтказиш режалаштирилган.
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан фольклор фестивалини юқори савияда ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Фестиваль якунида энг яхши фольклор-этнографик жамоалар ҳамда спорт ва халқ ўйинлари ғолиблари муносиб тақдирланади.
Бойсун маданий муҳити илк бор 2001 йил жаҳон ҳамжамиятлари маданий объектларининг 19 номинантлари орасида ЮНEСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси” дурдонаси сифатида эътироф этилиб, 2008 йилда ЮНEСКОнинг “Инсониятнинг номоддий маданий мерос” Репрезентатив рўйхатига киритилган.