Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Болалар лагерлари ва паррандачилик корхоналари солиқ имтиёзларига эга бўлади

UzDaily · 15.02.2025 · 12:00 · 427 views
Болалар лагерлари ва паррандачилик корхоналари солиқ имтиёзларига эга бўлади

Болалар лагерлари ва паррандачилик корхоналари солиқ имтиёзларига эга бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Паррандачилик соҳасини ривожлантириш, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан 2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этиш белгиланмоқда.

2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда эса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бино-иншоотлари ва ер участкаларини ижарага беришдан олган даромадлари бўйича фойда солиғи, шунингдек, ижарага берилган объектлари ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши паррандачилик корхоналари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, болаларга яратиладиган шарт-шароитларни яхшилаш, болаларни соғломлаштириш ва ақлий ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда  қабул қилинди.